"Ролан Гаррос-2019"да 1978 йилдан бери кузатилмаган воқеа содир бўлди

Маълумки, айни пайтда теннис бўйича "Ролан Гаррос-2019" мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун мусобақанинг ярим финал беллашувлари ўтказилмоқда. 

Эътиборлиси, аёллар ўртасида "мэйжорлар"да камдан кам кузатиладиган вазият содир бўлди. Гап шунадаки, ярим финал иштирокчиларидан ҳеч ким шу пайтгача "Катта дубулға" мусобақасининг финалида ўйнамаган. Бундай ҳолат сўнгги бор 1978 йили Австралия очиқ чемпионатида кузатилган эди. Бу йил Франция очиқ чемпионатининг ярим финалига Йоханна Конта, Аманда Анисимова, Эшли Барти и Маркета Вондроушова йўл олди.  

Эслатиб ўтамиз, бугун ўтказилган ярим финал ўйинларидан кейин Эшли Барти ҳамда Маркета Вондроушова бош соврин учун курашиш имкониятига эга бўлишди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!