"Roland Garros". 19 ёшли теннисчи илк бор "Катта дубулға" турнирида ғолиб бўлди

"Roland Garros" турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида чемпион номи аниқланди.

Финалгача бир қатор сенсациялар кўрсатиб, ҳал қилувчи баҳсга етиб келган польшалик Ига Швёнтек турнирнинг 4-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси София Кенинга қарши кортга чиқди. Баҳс олдидан америкалик Кенин фаворит сифатида қайд этилаётган эди.

Бироқ Швёнтек 2 сетда ўйин масаласини ҳал қилди ва ўз фаолияти давомида илк "Катта дубулға" совринига эга чиқди. Якуний ҳисоб: 6:4, 6:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!