"Рома" - "Ювентус": Матнли трансляция
А Серия 21-туридан ўрин олган "Рома" - "Ювентус" учрашуви бироздан сўнг старт олади. Ушбу ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+6'
Учрашув якунига етди. "Ювентус" 1:3 ҳисобидаги натижадан чиқиб кетди ва ўйин 4:3 ҳисобида туринликларнинг фойдасига якунланди.
- 90+4'
Карлес Перес чап қанотдан кучли зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 69'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Лоренцо Пеллегрини ўрнига Борха Майораль майдонга тушди.
- 83'
Лоренцо Пеллегрини пенальтини голга айлантира олмади.
- 81'
Айтганча, Маттис Де Лигтга қизил карточка кўрсатилди.
- 81'
Ҳакам ВАРга юзланди. "Рома" пенальти тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 79'
Карлес Перес Жордан Верету ўрнига майдонга тушди.
- 77'
Маттиа Де Шильо олис бурчакка тўпни аниқ жойлаб "Юве"ни олдинга олиб чиқди.
- 75'
ГООООООЛ! Кулусевски ҳисобни тенглаштирди. У тўпни дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди.
- 74'
"Ювентус" томонидан киритилган голни ВАР бекор қилди.
- 71'
Феликс ўрнига Шомуродов майдонга тушди.
- 70'
ГОООООЛ! Альваро Моратанинг ажойиб узатмасидан сўнг Локателли ҳисобни қисқартирди.
- 69'
Дарвоза томон йўлланган зарбалан сони "Рома" фойдасига 6:2.
- 65'
Мануэль Локателли ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
- 63'
Маттиа Де Шильонинг яна бир ажойиб узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 59'
Пауло Дибаланинг чап қанотдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 57'
Маттиа Де Шильонинг жарима майдони томон узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 53'
ГОООООООЛ! Ҳисоб "Рома" ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Пеллегрини тўпни дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди.
- 52'
Маттейс Де Лигтга сариқ карточка кўрсатилди.
- 48'
ГОООООЛ! Генрих Мхитарян қанотда тўпни қабул қилиб олиб, тўпни дарвозага аниқ жойлади.
- 46'
Иккинчи таймга старт берилди.
- 45+5'
Биринчи бўлимдан фотолавҳа.
- 45+5'
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1
- 45+3'
Хуан Куадрадога сариқ карточка кўрсатилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
- 45'
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Жордан Верету бурчак зарбасини амалга ошириб берди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 44'
Лоренцо Пеллегринининг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. "Рома" фойдасига бурчак тўпи.
- 40'
Деян Кулусевски тўп учун курашда рақибга нисбатан қўпол ўйнади.
- 38'
Вестон Маккенн тўпни ажойиб тарзда узатиб берди, бироқ шерикларидан тўпга даъвогарлик қиладиган футболчи топилмади.
- 35'
Деян Кулусевски жуда ҳам ноаниқ пас амалга очирди. Турин клуби тўпни йўқотди.
- 32'
Федерико Кьеза жароҳати сабаб майдонни тарк этди. Деян Кулусевски унинг ўрнини эгаллади.
- 30'
Эйнсли Мэйтленд-Найлс жарима майдони ичига ўз техникаси билан ёриб кириб, узатма амалга оширди. Бироқ бироз ноаниқ.
- 25'
Энди навбат Кьезага. У ҳам жароҳат олиб майдонда ётибди. Абрахам эса ўйинни давом эттирмоқда.
- 23'
Тэмми Абрахам жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 20'
Эйнсли Мэйтленд-Найлс жарима майдони ичига яхши узатма амалга оширди. Бироқ Шенсний тўпга биринчи чиқиб келди.
- 18'
ГООООООЛ! Дибала жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди.
- 16'
Брайан Кристанте дарвозанинг чап бурчаги томон кучли ва аниқ зарба йўллади, Шенснийдан эса ажойиб сейв
- 13'
Пеллегрини жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Бироқ самарасиз. Шенсний эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.
- 11'
ГООООООООЛ! Абрахам бурчак тўпидан сўнг бош билан аниқ зарба йўллаб ўйинда ҳисобни очди
- 10'
Мхитаряннинг узатмасидан сўнг шериги яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ тўп қайтарилди. "Рома" фойдасига бурчак тўпи.
- 7'
Бурчак тўпидан сўнг Абрахам бош билан зарба йўллади. Шенсний ўз ўрнида.
- 6'
Лоренцо Пеллегрини томонидан йўлланган зарба ҳимоячиларга тегиб қолди.
- 4'
Верету бурчак зарбасидан тўпни жарима майдони марказига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 2'
Абрахам жарима майдони ичига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 1'
Ўйинга старт берилди.
Фикрлар