“Рома” 13 нафар футболчи билан хайрлашди. Шомуродов билан ҳам!

ФИФА кунлари муносабати аксарият клублар ўз ўйинчиларини терма жамоалар ихтиёрига қўйиб юборишига тўғри келди.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ва энг яхши тўпурари Элдор Шомуродов тўп тепаётган “Рома” клубининг Тригориядаги машғулотлар базаси ҳам бўшаб қолди.

Италия футболини ёритаётган нуфузли нашрлардан бири laroma24.it сайти Рим клубидан ўз мамлакатлари терма жамоаларига йўл олган футболчилар ҳақида маълумот тарқатди.

- “Рома”да ҳали ўз ўйин услубини шакллантира олмаган бош мураббий Иван Юрич яна икки ҳафта давомида тўлиқ таркиб билан ишлай олмайди. Хорватиялик мутахассис жамоада қолган ўйинчилар билан шуғулланишига тўғри келади.

Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, биринчи жамоадан 13 нафар футболчи ўз юрти терма жамоаларига жўнаб кетди.

Хусусан, дарвозабонлардан Мэтью  Райан Австралияга, Ренато Марин Италия ёшлар терма жамоасига йўл олди.

Африка қитъаси терма жамоалари шарафини ҳимоя қиладиган Эван Ндика Кот-д'Ивуарга чақиртирилди.

“Рома”нинг италиялик ўйинчиларидан Николо Пизилли, Лоренцо Пеллегрини, Томмазо Бальданци, франциялик Ману Коне, польшалик Никола Залевски, туркиялик Зеки Челик ва украиналик Артём Довбик Европа миқёсидаги учрашувларда иштирок этади ва Римдан жуда узоқлашиб кетмайди.

Аргентина терма жамоасининг тажрибали ўйинчиларидан Леандро Паредес уммонортига бориши керак. Унинг ҳамюртларидан Пауло Дибала жароҳати туфайли ҳали терма жамоа чақирувига якуний жавобини айтгани йўқ. Матиас Суле эса, ўйинидаги пасайиш туайли бу гал Лионель Скалонидан таклиф олмади.

“Рома” сафидаги осиёлик икки футболчи – Элдор Шомуродов ва Абдулҳамид Сауд 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун қитъа миқёсидаги саралаш турнирининг ҳал қилувчи учинчи босқичда ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилиши керак, - деб ёзмоқда laroma24.it сайти. 

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродовнинг елкасида жуда масъулиятли ва оғир юк турибди. Саралаш мусобақасини иккита ғалаба билан бошлаган ҳамюртларимиз гуруҳда Эрон билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Сречко Катанец шогирдлари 10 октябрь куни Тошкентда форсларни қабул қилади. Мана шу учрашув гуруҳ пешқадами масаласига ойдинлик киритиши керак.

15 октябрдаги ўйин гуруҳда учинчи поғонада жойлашган, Ўзбекистон ва Эроннинг энг асосий таъқибчисига айланган Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси билан бўлади. Биз Тошкентда ўтказиладиган икки асосий рақибга қарши энг муҳим учрашувларда юз фоизлик натижа қайд этишимиз керак.

Мусобақа қоидасига кўра, олтитадан иштирокчини бирлаштирган учта гуруҳдан дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Кейинги икки ўрин соҳиблари саралаш учрашувларини давом эттиради. Қолган жамоалар юришини тўхтатади.

Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. 29 ёшли форвард халқаро майдонда 75 та учрашувда рақиблар дарвозасини 41 маротаба ишғол қилган.

ЦСКАни “қора анъана”дан қутқарган Файзуллаев нималар деди?

Ҳусанов қаршисида Франция ҳужумчилари титрайдиган бўлиб қолди...

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
09/10/2024 09:26
Сарлавхангдан сенларни.....
Obidov Abrorxon
08/10/2024 10:29
Sarlavha bilan o'yin qilish pastkashlik. Avvallari bu oavni o'qimasdim. O'qimay to'g'ri qilarkanman
Шухрат Хусаинов
08/10/2024 07:54
Сарловханггаям хам сани укимаган чала журналист
ХОЛМУРОДОВ АМИР
07/10/2024 23:57
Тренер йук Катанец касал булиб колибдику
Исмаилов Бахтияр
07/10/2024 22:05
Таркиб бор. Масала ойдин-иккита ўйинни ютиш керак! Энди гап тренерда! Йигитларни жесткий мотивировать этиш керак! Хеч қандай бахонапарастликка йўл йўқ. Бундай имконият қайтиб келмайди.