ЦСКАни “қора анъана”дан қутқарган Файзуллаев нималар деди?
Россия Премьер-лигасининг ўн биринчи турида марказий учрашув Москва клублари – “Динамо” ва ЦСКА ўртасида бўлди.
Учрашув дербига мос тарзда кескин курашлар, ўткир ҳужумлар, қизғин вазиятларга бой бўлди.
Биринчи бўлим қаҳрамони шубҳасиз Аббосбек Файзуллаев бўлди. Легионеримиз жамоадошларига хавфли ҳужумлар яратиб бериш баробарида ўзи ҳав дарвозага зарбалар йўллади.
Баҳснинг 17-дақиқасида Файзуллаев бунгача бир неча зарбаларни бартараф этган “Динамо” дарвозабони Андрей Лунёвнинг нозик нуқтасини топа олди. Аббоснинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбасини рақиб посбони қайтара олмади.
Гарчи мезбонлар иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришни уддалаган бўлса-да, ЦСКа ўйин охирига бориб ғалабани илиб кетди. Захирадан майдонга тушган Тамерлан Мусаев дарвозабоннинг Аббосбек Файзуллаев топган нозик бурчагига ғалаба тўпини жойлади.
Учрашувдан кейин ўйин қаҳрамонларидан бири бўлган Файзуллаев ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Ўйин жуда қизиқарли бўлди. Ҳар икки жамоа охиригача курашди. Беллашувд жуда кўп хавфли вазиятлар яратилди.
Иккинчи бўлимда биз ўйин схемасини ўзгартириб, иккита ҳужумчи билан ўйнай бошладик. Бу ўз самарасини бердим. Менимча, ўйинимиз яхши чиқяпти, - деди Аббосбек Файзуллаев.
Беллашувдан кейин ЦСКА ҳимоячиси Данил Круговой ҳам ўз муносабатини билдирди.
- Кўплаб қулай вазиятлардан фойдалана олмаганингда икки хил ҳиссиёт ёзага келади. Биринчидан, бу ёқимсиз ҳолат. Иккинчидан, яна қулай вазиятларни юзага келтиришинг мумкинлигини биласан.
Биринчи бўлимда 2:0 ёки 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди. Тўғрисини айтсам, негадир Гуарирапанинг ўйини қовушмаяпти. У учинчи маротаба дарвозага зарба берган ҳолатда, тўпни бўш турган Аббосбек Файзуллаевга ошириши керак эди.
Майли энди бунинг аҳамияти йўқ, асосийси, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик, - деди Данил Круговой.
Таъкидлаш лозимки, бу ғалаба “армиячилар” учун тарихий аҳамият касб этди. ЦСКА футболчилари 2018 йили очилган “ВТБ-Арена”да умуман ғалаба қозона олмай келаётган эди. Бу ушбу стадиондаги биринчи ғалаба сифатида қайд этилди.
Умуман олганда эса, “армиячилар” рақиб майдонида ўтказилган беллашувларда охирги маротаба 2015 йили 4 октябрида зафар қучган. Кейинги ўйинларда “Динамо” футболчилари “армиячилар”дан очко олиб келаётган эди. Шундай қилиб, Аббосбек ўз голи билан ЦСКАнинг тўққиз йиллик “қора анъанаси”га чек қўйишни бошлаб берди.
Аббосбек Файзуллаев жорий мавсумда Россия Премьер-лигасида тўққизта учрашувда иккитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Мамлакат кубогида эса тўртта ўйинда жамоадошларини уч маротаба голли пас билан таъминлаган.
Ҳусанов қаршисида Франция ҳужумчилари титрайдиган бўлиб қолди...
Файзуллаев супер голи билан “қора анъанага” чек қўйди ва тарихни ўзгартириб юборди...
Ҳусановни Европада тан олишди!
Шомуродовга янги шартнома таклиф қилаётган “Рома”да кутилмаган воқеалар авж олмоқда!
Фикрлар