"Рома" афсонаси Моуриньо, Конференциялар лигаси, Дзаньоло ва Пеллегрини ҳақида гапирди

“Рома” афсонаси Франческо Тотти  журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

-Нима деб ўйлайсиз? "Рома" Конференциялар лигаси финалига чиқа оладими?

- Ҳа, деярли бунга яқинмиз, яна бир қадам қолди. Умид қиламизки, муваффақиятга эришамиз.

-Моуриньо “Рома” учун тўғри танловми?

- Моуриноьни муҳокама қилмоқчимисиз? (кулади).

-Скудеттони ким ютади?

- Менимча, "Интер".

-Дзаньолога қандай маслаҳат берасиз?

- Ҳар доим айтганимдек, хотиржам ва сабр билан ўсишда давом этиши керак. Шунда ҳамма нарса ўз-ўзидан келади.

-Пеллегрини?

- Мен доим уни бўлажак сардор деб айтганман. Шу боис у бу ишни ўз зиммасига олгани ва одамлар унинг кимлигини англаб етганидан хурсандман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!