“Рома” чемпион бўлолмайди!

“Рома”нинг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано римликлар ёзда таркибини сезиларли даражада кучайтирганига қарамай, жамоанинг А Сериядаги имкониятларини анча камтар баҳоламоқда.

- Ҳозир ҳамма “Рома” Жозе Моуриньо қўл остида Скудеттога эга чиқиши ҳақида гапирмоқда. Мен фикр билдирганда воқеалардан илгарилаб кетмасликка ҳаракат қиламан. Менимча, янги мавсумда римликларга ҳатто А Сериянинг кучли тўртлигига кириш анча қийин бўлади.

Ҳа, “Рома”нинг сафида бир неча зўр ижрочилар бор, лекин рақобатчилар ва рақибларнинг салоҳиятини инобатга олсак, бу оддий нарсага айланади.

Римда минимал вазифалар бажарилса, ҳамма ҳайратга тушадиган бўлиб қолди. Шунга қарамай, “Рома” кучли тўртлик учун курашади, - деди Антонио Кассано.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!