“Рома” Дибалани олиш йўлини топди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансферлар вақтида ўз жамоасига Пауло Дибалани қўшиб олмоқчи.
Аргентиналик юлдузнинг “Ювентус” билан ҳамкорлиги тугамоқда ва у ёзда ўзи истаган клубга кетиши мумкин.
“Рома” сингари Чемпионлар лигасидан четда қолган клубларга Пауло Дибалани олиш осон бўлмайди. Бироқ, Рим клуби афсонаси ва Италия футболида катта ҳурмат-эътибор қозонган Франческо Тотти аргентиналик ҳужумчини пойтахтга кўчиб ўтишга кўндиришни ўз зиммасига олди.
- Тез орада Дибала билан кўришаман. Унга бир нечта маслаҳатим бор. Шунингдек, уни “Рома”га ўтишга кўндиришга ҳаракат қиламан. Балки ўхшаб қолар, - деди Франческо Тотти.
Дибаланинг ўзи А Серияда қолмоқчи бўляпти. Унга “Интер”дан таклиф бор. Бироқ Дибала “Ювентус”нинг ашаддий рақиби бўлган миланликлар сафига қўшилишни истамади.
Фикрлар