Ads

"Рома" ўзининг етакчи ярим ҳимоячиси Кевин Строотман билан хайрлашишга яқин турибди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли голландиялик футболчи тез орада "Марсел"га кўчиб ўтади. Бунинг учун эса француз клуби римликларга 28 миллион евро тўлашади.

Таъкидлаш керакки, Строотманни сотиш фикри “Рома” томонидан чиққан. Футболчининг ўзи эса Римда қолишни истаган.

Маълумот учун, Строотман “Рома” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 131та ўйинда майдонга тушган ва 13та гол уришга эришган.