“Рома” Еврокубоклардан четлатилиши мумкин!
Европа футболи масъул ташкилот – УЕФА 20 та клубнинг молиявий фэйр-плейни бузганлиги эҳтимолидан келиб чиқиб, текширув ўтказа бошлади. Бу клублар 2020-2021 йилги мавсумдаги фаолияти бўйича текширилади.
The Times нашрининг хабар беришича, “Рома”, “Барселона”, “Ювентус” ва “Милан”ни бошқаларга қараганда оғирроқ жазо кутмоқда.
Хусусан, клублар айби исботланса, уларга УЕФА шафеълигида ўтказиладиган турнирлардан четлатиш ёки трансфер ва бошқа операцияларга чеклов қўлланиланилади.
Шу ўринда, “Барселона” ва “Ювентус” Европа Суперлигаси лойиҳаси бўйича ҳамон УЕФА билан юридик курашни давом эттирмоқда. Суперлига лойиҳаси ўртага ташланганидан бери бу клубларнинг халқаро ташкилот билан муносабатлари сезиларли даражада оғирлашган.
УЕФА томонидан текширилаётган ва жазога тортилиши мумкин бўлган клублар орасида “Арсенал”, ПСЖ ва “Марсель” клублари номи ҳам зикр этилмоқда. Шу ўринда, француз клубларига қўлланиладиган жазолар фақат иқтисодий масалада бўлиши айтилмоқда.
Фикрлар