“Рома” футболчиси чемпион жамоани кучайтиради
“Рома” марказий ярим ҳимоячиси Жордан Верету фаолиятини Италиянинг амалдаги чемпиони “Милан” сафида давом эттириши мумкин.
Жозе Моуриньо ишонч билдиргиси келмаётган франциялик легионерга Англия ва Франция клубларидан чорловлар бўлмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “Милан” клуби раҳбарияти 29 ёшли ярим ҳимоячи бўйича Рим клуби расмий таклиф тайёрламоқда.
Веретунинг трансферини 17-20 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳал қилиш мумкин. Жорданнинг “Рома” билан яна икки йиллик шартномаси бор.
Ўтган мавсумда Верету римлик “бўрилар” таркибида 49 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва тўққизта ассист ёздириб қўйди.
Фикрлар