"Рома" футболчиси "Милан"га ўтиши мумкин
"Рома" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алессандро Флоренци фаолиятини А Сериянинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин.
Журналист-инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, "Милан" 30 ёшли футболчини ижарага олишни режалаштирмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "россонерилар" Флоренцининг ижараси бўйича Рим клубига мурожаат билан чиққан. Агар футболчи “Милан” сафида маълум миқдордаги учрашувларда майдонга тушса, клуб уни ижара муддати якунлангач тўлиқ сотиб олиши керак бўлади.
Флоренци ўтган мавсумни ПСЖ сафида ижарада ўтказган ва Франция чемпионатида 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.
Фикрлар