"Рома" ғалаба қозонган баҳсда Шомуродовнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди? (Фото)

Кеча А Серия 31-туридан ўрин олган "Сампдория" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда Жозе Моуриньо шогирдлари 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол 27-дақиқада Мхитарян томонидан киритилди. 

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 81-дақиқада Тэмми Абрахамни алмаштирди. 

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com портали футболчиларга балл қўйди. Унда легионеримиз Шомуродов 6.3 баллга лойиқ кўрилди. Элдор захирадан майдонга тушган футболчилар орасидаги энг юқори баллни қўлга киритди.

Безымянный_8

Ғалабадан сўнг "бўрилар" ҳисобидаги очколари сонини 54 тага етказиб олган ҳолда, А Серия турнир жадвалида 5-ўринга юқорилади. 29 очкоси бор "Сампдория" 16-поғонани банд этган.     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Хужакулов Хуршидбек
04/04/2022 19:18
Мана Элдор
Elmurod Ruziaxunov
04/04/2022 19:06
Хозирги холатда Абрахам хақиқатдан кучлироқ, Маурино энди Шомуродовга хам ишонч билдириши аниқ
Sardorbek Mamatqulov
04/04/2022 18:55
10minut qolganida qoʻshmasdan 60-daqiqalarda qoʻshagnida goʻl urar edi Eldor