"Рома" ҳужумчиси ўзига янги жамоа топди

  • 18.01.2026 14:37
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Рома" форварди Пауло Дибала фаолиятини ўз юртида давом эттиришга яқин.

Tecno

Маълумотларга кўра, Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси Пауло Дибала жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Манбага кўра, футболчи Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клубига кўчиб ўтиши мумкин. Дибаланинг ўзи ҳам "Бока" сафига кўчиб ўтиш вариантини маъқулламоқда. "Рома" аргентиналик футболчи трансферидан 2-3 миллион евро ишлаб олмоқчи. Аргентина клуби ҳам ушбу келишув амалга ошишига ишонмоқда. Дибаланинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчи римликлар сафига 2022 йилда "Ювентус"дан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!