"Рома" ҳужумчиси келажаги ҳақида гапирди

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам Римда бахтли эканлиги ва жамоада кўп йиллар қолмоқчи эканлигини таъкидлади. 

"Мен "Рома"ни яхши кўраман. Бу клуб учун боримни беришга тайёрман. Улар фаолиятимдаги оғир даврларда менга ишонишда ва ёрдам беришди. Бу ерда ҳаётдан завқ оляпман. Ўзимни уйдагидек ҳис қилмоқдаман", - деди Абрахам. 

Маълумот учун, футболчи ёзда "Челси"дан "бўрилар" сафига кўчиб ўтганди. 24 ёшли Тэмми жорий мавсум 36та ўйинда 20та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!