"Рома" ҳужумчисига чиқиш эшигини кўрсатди
"Рома" жамоа ҳужумчиси Артём Довбикнинг келажаги ҳақида бир қарорга келди. Бу ҳақда инсайдер Никола Скира хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, Италия клуби қишки трансферлар ойнасида футболчи билан хайрлашишни маълум қилган. Римликлар бош мураббийи Пьеро Гасперини ҳам украиналик ҳужумчини келажакдаги режаларига киритмаган. Айни вақтда Довбикнинг хизматларига "Сандерленд", "Вест Хэм" ва "Эвертон" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Форварднинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Рома" клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, 28 ёшли футболчи жорий мавсум римликлар сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритди ва 2 та голли узатма амалга оширди.`



Фикрлар