“Рома” кеч қолди

Жозе Моуриньо қишки трансферлар вақтида “Порту” тўпурари Луис Диасни “Рома”га олиб келишга ҳаракат қилган эди. Якунда колумбиялик ҳужумкор футболчи “Ливерпуль” аъзосига айланди ва янги жамоасида дебют учрашувини муваффақиятли ўтказди.

Футболчининг отаси Мануэль Диас  ливерпулликлар ўғли учун курашни анча кеч бошлагани, лекин якунда қатъият кўрсатиб у билан шартнома тузишга эришганини таъкидлади.

- Луиснинг хизматига қизиққан кўп жамоалар бор эди. “Рома” ва “Тоттенхэм” бу трансфер ҳақида узоқ бош қотирди. Амалда “Ливерпуль” тез ҳаракат қилди ва мақсадига етди. Луис ҳам “Ливерпуль” гранд клуб эканини инобатга олиб, трансферга розилик берди, - деди Мануэль Диас.

Юрген Клопп жамоаси 25 ёшли ўйинчи учун 40 миллион фунт тўлади. Турли бонуслар эвазига бу сумма 50 миллион фунтга кўтарилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!