"Рома" Ла Лигадан ярим ҳимоячи олиб келмоқчи

"Рома" клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан ҳужумкор ярим ҳимоячи қидирмоқда. Бу эса жамоа етакчиларидан бири Пауло Дибаланинг кетиши эҳтимоли билан боғлиқ.

Маълумотларга кўра, римликлар Испаниянинг "Альмерия" клубида тўп сураётган Серхио Аррибасни нишонга олган. Жамоа вакиллари футболчининг ўйинларини яқиндан кузатмоқда.

Аррибас "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 20 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлган.

Transfermarkt маълумотига кўра, 24 ёшли футболчининг бозор қиймати тахминан 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "Альмерия" билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!