"Рома" Моуриньо сабаб "Милан"нинг таклифини рад этди
"Милан" “Рома” ярим ҳимоячиси Николо Дзаньолонинг трансфер шартномасига ўз футболчисини қўшиб беришни режалаштираётган эди.
“Россонерилар” раҳбарияти “Рома”га 22 ёшли Дзаньоло учун 22 ёшли Алексис Салмекерс ва 25 миллион евро таклиф қилди. Бироқ римликлар бу таклифни рад этишди, чунки бельгиялик футболчининг трансферига жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқмаяпти.
Клублар музокараларни давом эттирмоқда. Дзаньолонинг "Рома" билан шартномаси эса 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар