Ads

Римнинг “Рома” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Ража Наингголан билан хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 30 ёшли бельгиялик футболчи борасида “Интер”нинг юборган таклифни “бўрилар”га маъқул келган. Эслатиб ўтиш лозимки, “нерадзуррилар” Наингголан эвазига “Рома”га 30 млн евро ҳамда иккита ёш иқтидорли футболчилари - Николо Дзаньоло ҳамда Андреа Пинамонтиларни беришни ваъда қилишаётган эди.