“Рома” ўрнини “Милан” эгаллайди
“Рома” раҳбарияти 6 август куни Гампер кубоги доирасида “Барселона” билан ўйнашга розилик берган эди.
Кейинчалик римликлар бу фикридан қайтди ва ўз қарорини ёзги ўқув-машғулот йиғинлари режаси ўзгаргани билан изоҳлади.
Жозе Моуриньо талабига кўра, жамоа Римдан узоқлашмаган ҳолда мавсумга пухтароқ тайёрланишга қарор қилган.
Энди Каталония мезбонлик қиладиган турнирда “Рома” ўрнига Италия чемпиони “Милан” қатнашади.
“Барселона” клуби томонидан уюштириладиган Гампер кубоги Европа футболининг энг қадимги ўртоқлик турнирларидан бири ҳисобланади.
Фикрлар