“Рома” ўйинчисини иккита катта клуб чақиряпти

“Рома” раҳбарияти 23 ёшли марказий ҳимоячи Рожер Ибаньесни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Il Messaggero нашрининг хабар беришича, пойтахт клуби бразилиялик ўйинчини 20 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Рожерга асосий даъвогар сифатида Англия премьер-лигасининг энг бақувват клубига айланган “Ньюкасл” тилга олинмоқда.

Шунингдек, “Милан” ҳам Ибаньесни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Англияликлар фарқли равишда миланликлар унинг трансфер суммасини пасайтиришга уринмоқда.

Рожер Ибаньес ўтган мавсум 51 маротаба майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!