"Рома" ПСЖда омади чопмаган юлдузни ижарага олмоқчи
ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумга А Сериянинг икки гранд клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Calciomercato" нашри берган хабарга кўра, футболчининг агенти унинг хизматларини амалдаги Италия чемпионлари "Милан" клубига таклиф қилди.
Аввалроқ, нидерландиялик футболчининг "Рома"га ўтиши борасида хабарлар чиқаётганди. "Бўрилар" уни сотиб олиш варианти билан бир мавсумга ижарага олишни режалаштираётганди.
Ўтган мавсумда 31 ёшли хавбек парижликлар сафида жами 38 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ҳамда 2 та самарали узатма муаллифига айланган.
Фикрлар