“Рома”: Шомуродов бўйича янги вариант!

Chery Tigo 7 PRO

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг зўр тўпурари ва сардори Элдор Шомуродов олдида келаси мавсум учун жамоа топиш вазифаси кўндаланг бўлиб турибди.

Ўзбек футболчисини бир мавсум ижарада ўйнатган “Кальяри” раҳбарияти легионеримизни тўлиқ трансфер қилиш учун “Рома”ни 9 миллион евролик бадал пулидан чегирма қилишга кўндира олмади.

Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳам шартномаси бўйича Рим клубига қайтишини айтди.

Бироқ А Серияни кузатиб бораётган ва таҳлил қилаётган экспертлар ўзбек форварди олдида янги вариантлар пайдо бўлишини таъкидламоқда.

Шомуродовнинг “Кальяри” билан ижара шартномаси расман 30 июнь куни якунланади.

Манбалардан бири – tuttomercatoweb.com  сайтининг ёзишича, 28 ёшли ҳужумчи июль ойида “Рома”га қайтиб боради. Римликлар бош мураббийи Даниэле де Росси ҳали Шомуродовни шахсан кўрикдан ўтказмаган.

Нуфузли нашр – Corriere dello Sport газетаси эксперти Лука ди Леонардо “Рома”да Элдор Шомуродов масаласида янги вариант чиққани ёзмоқда.

Рим клуби бош мураббийи Даниэле де Росси “Кальяри”да дебют мавсумини ўтказган эски шогирди – Маттео Пратини “Рома”га олиб келмоқчи.  Якунланган мавсумда сардинияликлар таркибида 26 та учрашувда биттадан гол ва ассист қайд этган марказий ярим ҳимоячи ҳам ўзи яхши билган устози жамоасига ўтиш истагини билдирди.

Маттео Пратти қуйи лигада СПАЛ жамоаси сафида айнан Даниэеле де Росси қўл остида тўп тепган эди.

Прати “Кальяри”га келган пайтда унинг трансфер суммаси бир миллион еврони ташкил қиларди. Transfermarkt порталининг июнь ойи учун янгилаган сўнгги рейтингида унинг нархи ўн баравар ошиб, 10 миллион еврога чиқди.

“Кальяри” 5 миллион еврога трансфер қилинган футболчини қўйиб юборишга қарши эмас. Фақат сардинияликлар пойтахтликлардан шу сумманинг уч бараварини талаб қиляпти.

“Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньодан кейин жамоа ўйинида ижобий ўзгариш қила олган Даниэле де Россини қўллаб-қувватлаш мақсадида у истаган ўйинчиларни олиб бермоқчи. Corriere dello Sport газетаси эксперти Лука ди Леонардонинг таъкидлашича, Маттео Прати учун сўралаётган суммани пасайтириш мақсадида римликлар “Кальяри” раҳбариятига Элдор Шомуродовни трансферга қўшишни таклиф қилиши кутиляпти.

Италия ва Европанинг бир неча нашрлари – Corriere di Roma, Corriere della Sera, Sky Sports каби манбалар ҳам бу маълумотларни тасдиқлади.

Манбаларда келтирилишича, “Кальяри” ва “Рома” трансферлар масаласида дўстона алоқаларга эга. Экспертлар томонлар ўзаро тил топиши қийин кечмаслигига ишонч билдирмоқда.

Шомуродовни олиш осон бўлмаяпти...

Легионеримиз туркларни қандай ҳайратга солди?

Ўзбек футболчиси ҳам Европа кучли лигаларида порлаши мумкин!

Parmalive.com: Файзуллаевга Европадан қизиқиш ортяпти, нархи яна ошади!

Файзуллаевнинг нархи кескин кўтарилди! Бу харидорларга таъсир қиладими?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Alishernarzullayev
13/06/2024 09:38
U kuni hambberuvfiku bu maqolani
Ulugbek Ruziqulov
12/06/2024 22:15
50 marta oʻqiymiz endi