“Рома” ва “Наполи” фанатлари оммавий тўқнашувни юзага келтирди
Италия марказидаги шаҳарлардан бири – Ареццода “Рома” ва “Наполи”нинг ашаддий мухлислари оммавий тартибсизликлар уюштирди.
Манбаларнинг таъкидлашича, жанжалга “Наполи” мухлисларининг “Милан” билан сафар учрашувида жамоасини қўллаб-қувватлаш учун йўлга отланган “Рома” мухлислари автобуси ва машиналарига тош отгани сабаб бўлган.
Пойтахтлик мухлислар неаполликлардан ўчини олиш учун шаҳардан ўтган А1 трассасидаги ёқилғи қуйиш шаҳобчасига қайтиб келган ва жанжал авж олган.
Ҳар икки томондан жами 300 киши ўзаро муштлашган. Можаро 50 дақиқа давом этган. Полиция йўлларни бир ярим соатга ёпиши ортидан 15 километрлик тирбандлик юзага келгани айтилмоқда.
Жанжал оқибатида бир киши пичоқланган, бир неча фанат ҳибсга олинган.
Фикрлар