“Рома”да жиддий йўқотиш

Кейинги пайтда “Рома”нинг асосий фигурасига айланиб қолган Генрих Мхитаряннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Арманистонлик плеймейкер Конференциялар лигаси доирасида “Лестер”га қарши ўтказилган беллашувнинг иккинчи бўлимида ўнг оёғини шикастлаб олганди.

Тиббий текширувларда Генрихнинг мушакларида жароҳат борлиги аниқланди ва камида уч ҳафта саломатлигини тиклаши керак бўлади.

Маълумотларга қараганда, Мхитарян А Серия доирасида “Болонья” ва Конференциялар лигаси ярим финали жавоб учрашувида “Лестер”га қарши ўйинларни аниқ ўтказиб юборади.

Арманистонлик ярим ҳимоячининг Рим клуби билан шартномаси мавсум охирида якуналанади. Ҳозир томонлар янги битим бўйича музокара олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!