“Рома”га Англиядан футболчи келади

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра келаси мавсумни Италия чемпионатида бошлаши мумкин.

Манбаларнинг таъкидлашича, ўтган мавсумни ижара асосида “Фиорентина”да ўтказган 26 ёшли уругвайлик футболчига “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета келажакда ҳам имконият бермоқчи эмас.

Буни инобатга олиб, Торрейранинг ўзи ҳам Италия чемпионатида қолишни маъқул кўрмоқда. “Рома” ўйинчи учун жуда яхши вариант. А Серияга чиққан “Монца” клуби ҳам таркибини кучайтириш учун унинг хизматидан фойдаланмоқчи.

Торрейра “Фиорентина” сафида 35 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига бешта гол ва иккита ассист расмийлаштирди. Унинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!