“Рома”га қарши ўйин олдидан “Милан”дан коронавирус чиқди
Бугун Италия чемпионати доирасида “Милан” ўз майдонида “Рома” футболчиларини қабул қилади.
Маълумотларга қараганда, ўйин олдидан ўтказилган тест натижаларига кўра, миланликлар уч нафар футболчисида инфекция аниқланди.
- Клуб ўтказилган тестларда уч кишида коронавирус аниқланганини тасдиқлайди. Улар ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тиббиёт органлари инструкцияларига мувофиқ карантинга олинди. Энди бутун жамоа регламент бўйича қайтадан тест қилинади, - дейилади клуб баёнотида.
Клуб матбуот хизмати вирус юқтирган футболчиларнинг номини келтирмаган бўлса-да, Sky Sport Italia нашрига кўра, карантинга олинганлар Фикайо Томори, Алессио Романьоли ва Давиде Калабрия экан.
Фикрлар