"Рома"нинг асосий футболчиларидан бири коронавирусга чалинди
"Рома" ярим ҳимоячиси Амаду Диаварада коронавирус аниқланди. Бу ҳақда гвинеялик футболчининг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
У ҳозир карантинга олинган ва ўзини яхши ҳис қилаётганини ҳам қўшимча қилган.
23 ёшли Диавара “Рома” сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида римликлар сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар