"Рома"нинг мақсади аниқ!
"Рома" ўз таркибини ярим ҳимоячи билан кучайтириши мумкин.
Италия ОАВнинг ёзишича, "Бенфика" футболчиси Юлиан Вайгль фаолиятини Апеннин яриморолида давом эттиришга яқин турибди. Юлианнинг ўзи бошқа муҳитда ҳаракат қилишни истамоқда.
Ўз навбатида, "россонерилар" ҳам уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Аммо клуб анчадан бери сотиб олишни истаётган "Лилль" юлдузи Ренату Санчеш трансфери учун пул излаяпти. Шу боисдан ҳам Вайгль учун асосий номзод айнан "бўрилар" ҳисобланади.
"Бургутлар" ўз етакчиси билан 35 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Немис футболчиси 2020 йилда "Боруссия" Дортмунддар "Бенфика"га кўчиб ўтганди.
Фикрлар