"Рома"нинг тахминий таркиби. Бугун Шомуродовни асосий таркибда кўрамизми? (Фото)

"Рома" Италия чемпионати 19-турида "Сампдория" билан беллашади. Учрашув Римда ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30да старт олади.

Ушбу баҳс олдидан "La gazzetta dello sport" жамоаларнинг тахминий таркибларини тузиб чиқди. Унга кўра "бўрилар"нинг ҳужум чизиғида Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло ҳаракат қилиши тахмин қилинган. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса захирадан ўрин олган.

Қуйида "La gazzetta dello sport" нашрининг тахминий таркиблари билан танишинг:

photo_2021-12-22_10-29-21

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!