Романо: "Бавария" Рангник билан боғланди
Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник "Бавария" билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Аввалроқ германиялик мутахассис мюнхенликлар жамоасини бошқариши мумкинлиги хабар қилинганди.
"Бавария" мен билан боғланди ва бу ҳақда федерацияга хабар бердим. Ҳозир бор этиборимни Австрия терма жамоаси билан Еврода иштирок этишга қаратганман. Агар "Бавария" менга жиддий қизиқиш билдираётган бўлса, бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўришим керак", - дея 65 ёшли мутахассиснинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Рангник бунгача "Манчестер Юнайтед", "Лейпциг", "Шальке 04" клубларини бошқарган. "Қизилларнинг нинг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухель жорий мавсум якунида жамоани тарк этади.
Фикрлар