Ромеро: Невеш "Барса" футболчиси

"Вулверхэмптон" футболчиси Рубен Невеш клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. У фаолиятини "Барса"да давом эттирмоқчи. Гарчи ярим ҳимоячи Хавининг режасида бўлмасада, у каталонияликлар сафига бориб қўшилишни режалаштирган. 

Жеррард Ромеро хабар беришича, "Барса" Невеш трансферини амалга оширишга яқин турибди.

Невешнинг ўзи ҳам жамоасини тарк этаётганини тасдиқлаган. 

"Мен бу ерни яхши кўраман, лекин футболда асосий мақсадлар сари ҳаракат қилишим керак. Жамоада қолишни истаган бўлардим. Аммо мен Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайман", - деди Рубен. 

"Барселона" ушбу ёзда бир қатор катта харидлар қилади. Клуб Месси, Иниго, Силва, Канселу ва Киммих каби футболчиларни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!