Роналду Бруну Фернандешни «Ан-Наср»га ўтишга кўндирмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоасида тўп суриб келаётган португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» етакчиси Бруну Фернандешни клубини алмаштириб, унинг жамоасига қўшилишга кўндиришга уринмоқда.

365scores нашри хабарига кўра, 41 ёшли ҳужумчи ва жамоа раҳбарияти Фернандешни Саудия клубига ўтишга ундамоқда. Маълумотларга қараганда, саудияликлар ярим ҳимоячи ва «қизил иблислар» ўртасидаги янги шартнома бўйича музокараларда юзага келган қийинчиликлардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ҳозирги кунда Бруну Фернандешнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнигача мўлжалланган. Мутаҳассислар унинг эҳтимолий трансфер қийматини 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Бруну Фернандеш Англия чемпионатида «Манчестер Юнайтед» таркибида 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 21 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!