Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду Португалия терма жамоасига қайтмайди

Криштиану Роналду Жорже Жезуш билан кескин зиддият туфайли Португалия терма жамоасига қайтмаслиги мумкин.

«Аль-Наср» клуби ҳужумчиси, 41 ёшли Криштиану Роналду Жорже Жезуш бошқарувида Португалия терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги мумкин. 

Манбанинг таъкидлашича, Жезуш ва Роналду ўртасидаги зиддият энди қайтиш имкони қолмаган даражага етган. Айтилишича, Португалия терма жамоаси сардори Жезуш терма жамоани бошқариб турган экан, жамоага қайтиш ниятида эмас.

Журналист маълумотига кўра, бош мураббийнинг омма олдида «кечирим сўрашни режалаштирмаяпман» деган баёноти Роналдуни қаттиқ ҳайратга солган ва ранжитган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Криштиану Роналду Норвегияга қарши ўйинда майдонга туширилмагани учун Жорже Жезушдан норози бўлиб, Португалия терма жамоаси жойлашган базани ўзбошимчалик билан тарк этган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ