Роналду ва Месси бу мавсумда қайси рекордларни янгилаши аниқланди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Аргентина юлдузи Лионель Месси ўртасидаги кураш ҳали-ҳануз тўхтагани йўқ. Улар Европа футболидаги саҳифани ёпиб, турли қитъаларда тўп суришса-да, рақобат руҳи ҳали ҳам жонли. 2026 йилгм жаҳон чемпионатида ҳар икки афсона бир қатор таъсирли рекордларни янгилади, аммо бу ҳам энди тарих. 

Sports.uz порталиРоналду ва Месси ҳозирги мавсумда қайси кўрсаткичларни янгилаши мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

Терма жамоа учун 150 та гол

41 ёшли Роналду учун энг реал ва яқин мақсад – миллий терма жамоа сафида 150 та гол чегарасини забт этиш. Ҳозирча у 146 та гол билан тарихдаги энг самарали терма жамоа тўпурари ҳисобланади. Энди эса халқаро ўйинларда 150 та гол уриб, футбол тарихида янги белги ўрнатиш имконияти бор.

Сентябрь охири – октябрь бошларида Португалия Лига миллатларида тўртта ўйин ўтказади. Назарий жиҳатдан Роналду айнан шу ўйинлардаёқ 150 та голга етиши мумкин. Агар бу сафар омад чап берса, ноябрда яна икки бор, кейинги йил эса бир неча ўйинда ушбу маррани забт этишга уриниб кўради.

Терма жамоалар тарихида энг кекса хет-трик муаллифи

Роналду миллий жамоа сафида яна бир рекордга даъвогар. Жаҳон чемпионатида Лионель Месси 38 ёш 357 кунлик пайтида хет-трик қайд этиб, футбол тарихидаги энг кекса хет-трик муаллифига айланди. Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлагани учун бу кўрсаткични яхшилаш имконияти энди Роналду қўлида.

Қатор 26 йил гол уриш

Узоқ йиллик барқарорлик бўйича рекорд аллақачон Роналдуга тегишли: ҳозирча бирор футболчи 25 йил давомида ҳар йили камида биттадан гол урган эмас. Агар у 2027 йилда ҳам рақиб дарвозасини ишғол эта олса, серияни 26 йилга етказиб, бу натижани деярли қўл етмас даражага олиб чиқади.

1000 та голл марра

Роналду учун энг катта, энг орзуқли мақсад – расмий ўйинларда 1000 та гол чегарасини забт этиш. 15 сентябрь ҳолатига кўра, «Ан-Наср» ҳужумчисининг клуб ва терма жамоа учун урган гуллари умумий ҳисобда 979 тани ташкил этмоқда. Демак, афсонанинг 1000 та голга етиши учун бор-йўғи 21 та гол етишмайди.

Криштиану келаси ёзда бутсаларини михга илиши мумкинлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Аммо жароҳатлардан қоча олса, қолган вақтда 21 та гол уриши унга мутлақо имконсиз вазифа эмас.

«Интер Майами» учун 100 та гол

Бу рекорд урилди. 17 сентябрга ўтар кечаси «Интер Майами» Кампеонес кубоги учун баҳсда «Крус Асуль»га қарши майдонга тушди. Бу ўйин 39 ёшли Лионель Месси учун алоҳида аҳамият касб этди. У рақиб дарвозасини ишғол қилиб, «Интер Майами» таркибидаги гуллари сонини 100 тага етказади. Клуб тарихида бу белгига ҳали ҳеч ким етмаган.

Ҳозир Месси ҳисобида «Интер Майами» сафида 115 ўйинда урилган 100 та гол бор.

МЛС тарихидаги энг яхши тўпурар

Ўтган мавсумда Месси МЛСнинг мунтазам чемпионатида 29 та гол уриб, мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди. Бироқ 2019 йилда Карлос Вела ўрнатган рекордга етиш учун унга яна олти гол етишмади.

Жорий мавсумда эса аргентиналик юлдузда бу кўрсаткични ҳам, ўзига тегишли натижани ҳам янгилаш имконияти бор. Ҳозирча унинг ҳисобида 19 та гол бор, олдинда эса яна тўққизта ўйин қолган. Месси учун бу катта масофа эмас: орадан кўп ўтмай у бир ўйинда тўртта гол уриб, рақиблар дарвозасини исталган пайтда «ёпиб қўйишга» қодир эканини яна бир бор намойиш этди.

Учинчи марта кетма-кет мавсумнинг энг яхши ўйинчиси

Месси «Интер Майами»га 2023 йил ёзида қўшилганди. МЛС «баҳор–куз» тизими бўйича ўтказилгани учун у ўша йилги чемпионатда жами олти ўйинда майдонга тушишга улгурди, холос. Бунга мушакларидаги муаммолар ҳам таъсир қилди – Лео олти ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.

Шундай шароитда мавсум футболчисига айланиш амри маҳол эди. Бироқ у 2024 ва 2025 йилларда МЛСнинг энг яхши ўйинчиси сифатида тан олинди. Агар жорий мавсум якунида ҳам Мессига ушбу мукофот топширилса, у лига тарихида уч йил қаторга мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган илк футболчига айланади.

Гол+пас бўйича рекорд

Ўтган мавсумда Месси МЛС мунтазам чемпионатида «гол+пас» тизими бўйича 48 очко тўплади (29 гол ва 19 голли узатма). У шундай тарзда яна Карлос Велага тегишли рекордни бир қадамга қўлдан чиқарди. 2019 йилда мексикалик ҳужумчи на фақат бир мавсумда 34 та гол уриб, рекорд ўрнатган, балки жами 49 голли ҳаракат (гол ва пас) амалга оширган эди.

Криштиану Роналду ва Лионел Месси узоқ йиллик фаолияти давомида ўнлаб рекордларни янгилади. Аммо уларнинг футболи ҳали ҳам якунланмаган, тарих ҳали ҳам ёзилмоқда. Жорий мавсумда ҳар икки юлдуз олдида ўз мақсадлари бор ва Криш ҳамда Леонинг ҳозирги спорт формасини ҳисобга олсак, футбол оламини олдинда яна бир қатор рекордлар кутмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mr. Azimov
17/09/2026 09:30
Messini yutgan sovrinlari bo‘yicha malumot qani u 50-51 sovrinlarini yutib mutloq rekordchi bo‘lib ketadiku yaqinda.