Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналдиньо: "Анчелоттига вақт керак"

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Собиқ футболчи Бразилия терма жамоаси бош мураббийи ҳақида гапирди

Бразилиялик собиқ футболчи Роналдиньо ўз вақтида "Милан" жамоасининг сўнгги мавсумида Карло Анчелотти билан ишлаш имкониятига эга бўлган ва у бу мураббийнинг қобилиятларини яхши билади. Ҳозирда Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқармоқда ва Роналдиньо бу лойиҳага катта ишонч билдирмоқда.

- Анчелотти яқиндагина ишни бошлади, унга вақт керак. Мен уни яхши биламан, "Милан"да у билан ишлаш бахтига муяссар бўлганман, - деди бразилиялик афсона.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси беш марта Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, бироқ сўнгги марта бу муваффақиятга 2002 йилда эришган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ