Роналдиньо: Бразилиянинг "Копа Америка"даги бирорта ўйинини кўрмайман

Chery Tigo 7 PRO

Роналдиньо Америка Кубогида Бразилия терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни томоша қилмаслигини айтди. 

"Мен бирорта ҳам учрашувни томоша қилмоқчи эмасман. Сабаби, уларга энергия, қувонч етишмайди ва жуда ёмон ўйин кўрсатишади. Шу боис, бирорта ҳам ўйинни кўрмаймиз ва бундан бош тортаман. 

Ишлар яхши кетаётгани йўқ. Куч, фидойилик ва яна кўп жиҳатлар уларга етишмаяпти", - деди Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" собиқ ҳужумчиси. 

Қайд этиш лозим, "пентакампеонлар" "Копа Америка" турнирининг "D" гуруҳида Коста-Рика, Парагвай ҳамда Бразилия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
15/06/2024 06:11
Колумбия кани админлар.Бразилия Бразилия билан уйнайдими?