Роналдо ажойиб, лекин ундан зўри бор эди
“Интер”нинг аргентиналик афсонавий ҳимоячиси Хавьер Занетти ўзи билан бирга клубда ўйнаган энг зўр футболчи кимлигини айтди.
“Роналдо “Барселона”дан келганида, шунчаки ажойиб эди. Агар мендан клубда бирга ўйнаган энг яхши футболчи кимлигини сўрашса, мен Роберто Баджо деб жавоб берган бўлардим. У сифат ва иштиёқ ўртасида мукаммал мувозанатга эга эди. Мен ҳам худди бошқалар сингари Баджонинг ўйинларидан ҳайратга тушдим”, - дейди Занетти.
Хавьер Занетти 1995-2014 йилларда “Интер” шарафини ҳимоя қилган. У “нерадзуррилар” сафида 5 карра Италия чемпиони бўлди ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Фикрлар