Роналдо: “Аргентина ажойиб ўйин кўрсата олмайди, лекин...”
Аргентина жаҳон чемпионатининг ярим финалигача етиб келди. Уларни олдинда Хорватияга қарши учрашув кутмоқда. Бразилия афсонаси Роналдо Месси ва унинг жамоадошлари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, Скалони шогирдлари зўр таассурот қолдирмаган, лекин собиқ ҳужумчи Мессини чемпион бўлишини истайди.
“Агар Месси жаҳон чемпиони бўлса, хурсанд бўлардим. Аммо мен бразилиялик сифатида бахтли бўлмасдим. Биз ҳаммамиз бунга лойиқмиз. Унинг ҳикояси учун эмас. Шунчаки, Леонинг имконияти бор”, - деди Роналдо.
“Аргентина ажойиб ўйин намойиш қила олмайди, лекин уларда ақл-бовар қилмайдиган иштиёқ бор. Уларнинг барчаси биргаликда ҳаракат қилишади ва жамоада Месси бор. Шахсан мен Лео чемпион бўлса, хурсанд бўламан”, - дея қўшимча қилди собиқ “Реал” футболчиси.
ПСЖ ҳужумчиси 2014 йилда ҳам мундиал ғолибига айланишга яқин келган. Ўшанда Германия Аргентинани мағлуб қилганди. Агарда жамоа Хорватия тўсиғидан ўта олса, финалда Франция ёки Марокашга қарши ўйнайди.
Фикрлар