Роналдо: "Мен учун 15–20 метрни жуда тез босиб ўтиш муҳим эди"

"Барселона", "Реал", "Интер", "Милан" клублари ҳамда Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо уни машқ қилишни ёқтирмаслиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

"Бу масалада тушунмовчилик бор, — дейди у табассум билан. — Новак Жокович айтганидек, ҳозирги пайтда машғулотлар 10 йил олдингидек эмас. Энди жисмоний тайёргарлик анча оқилона йўлга қўйилган.

Илгари мени Роберто Карлос ва Кафу билан бирга югуришга мажбур қилишарди. Улар 10–15 километр масофани босиб ўтарди. Аммо бу менга керак эмас эди. Мен учун 15–20 метрни жуда тез босиб ўтиш муҳим эди. Ростини айтсам, айнан шу машғулотлар фаолиятимдаги энг ёқимсиз пайтлар бўлган.

Ҳозир футболчилар кўпроқ машқ қилади, лекин камроқ азоб чекишади. Машғулотлар анча самарали бўлиб қолди. Агар сен ҳужумчи бўлсанг, 15 километр югуриш шарт эмас. Сенга махсус, аниқ режалаштирилган машқлар керак. Улар жамоадаги бошқалар учун эмас, айнан сен учун ишлаб чиқилади. Чунки футболчилар турли хил бўлади", — деди Роналдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!