Роналду МЮ тарихидаги энг яхши футболчи деб топилди
Ads

“Манчестер Юнайтед”нинг “Тwitter”даги расмий аккаунти жамоанинг  Англия Премьер-лигасидаги 1000-ўйинини ўтказгани  туфайли ўзига хос бир сўровнома ўтказди.

Унга кўра, Криштиану Роналду мухлислар томонидан МЮ тарихидаги  энг яхши футболчи деб топилди. Бу борада иккинчи ўринни Райан Гиггз эгаллади. Кучли учликни эса Пол Скоулз эгаллади.

Бундан ташқари, мухлислар “қизил иблислар”нинг энг чиройли голини ҳам аниқлашди. Уэйн Руни томонидан “Манчестер Сити” дарвозасига чалқанча услубда киритган голи энг чиройли гол деб топилди.