Роналду, Рауль ва Месси қаторига Бензема ҳам қўшилди

"Реал" форварди Карим Бензема кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Боруссия" Мюнхенгладбахга (2:2) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Opta Sports нашри тарқатган хабарга кўра, "Боруссия М" Бензема ЕЧЛда гол урган 30-жамоа бўлди. Бунгача Чемпионлар лигасида 30 ва ундан ортиқ жамоа дарвозасига фақатгина Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Рауль гол ура олган эди.

Бензема жорий мавсум “Реал” сафида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 2 тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)