Роналду, Ривалдо, Роналдиньо, Блохин... Ким энг зўри? (ФОТО)

France Football журнали барча даврларнинг энг яхши чап қанот ҳужумчиси номинацияси учун 10 та даъвогар номини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан Олег Блохин (СССР), Криштиану Роналду (Португалия), Драган Жаич (Югославия), Райан Гиггз (Уэльс), Тьерри Анри (Франция), Ривалдо, Ривелино, Роналдиньо (Барчаси Бразилия), Карл-Хайнц Румменигге (Германия) ва Христо Стоичков (Болгария) жой олди.

Ушбу нашр 3-4-3 схемаси асосида таркиб тузишни режалаштирган. Ҳар бир позиция ғолиби "Олтин тўп" соврини эгасини аниқловчи ҳакамлар ёрдамида овоз бериш орқали аниқланади.

Аввалроқ, Франциянинг машҳур журнали энг яхши дарвозабонлар, марказий ҳимоячилар, чап ҳамда ўнг қанот ҳимоячилари ва марказий ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячилар ўнлигини эълон қилганди.

Ekr_cVsX0AEd58L

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)