Роналду 243 дақиқадан бери гол ура олмаяпти

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун "Интер"га қарши ўйинда ҳам гол ура олмади. Беллашувда риёдликлар 1:1 ҳисобида Италия клуби билан дуранг ўйнади. 

Шу тариқа, Роналдунинг голсиз серияси 243 дақиқага етди. У охирги марта 23 май санасида "Ал-Шабаб" дарвозасини ишғол қилганди. Шундан сўнг ўтказилган 4 ўртоқлик баҳсида Криштиану майдонни голсиз тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, "Ан-Наср" сафида португалиялик мегаюлдуз шу вақтга қадар 14 та гол ва 2 та ассист қайд этишга муваффақ бўлган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!