Роналду 30 млн еврога жаримага тортилиши мумкин
Ads

Испания солиқ хизмати “Реал Мадрид” хужумчиси Криштиану Роналдуни 30 миллион евро жаримага тортилишини талаб қилмоқда.

22 декабрь куни Посуэло шахри судида Роналду солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик айби бўйича тергов ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли футболчини 2011-2014 йиллар давомида 14.8 миллион евро солиқ тўламаганликда гумон қилишмоқда. Агарда Криштианунинг айби исботланса, у 30 миллион евро жаримага тортилади, бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.