Роналду 4 ўйиндан буён "ожиз" қолмоқда
Португалия терма жамоаси кеча “ЖЧ-2022” саралашининг 2-туридан ўрин олган Сербияга (2:2) қарши ўйинда дуранг ўйнади.
Португалияликлар етакчиси Криштиану Роналду бу сафар ҳам майдонни голсиз тарк этди. Эътиборлиси, 36 ёшли футболчи «гол+пас» тизими бўйича терма жамоа сафида сўнгги 4 та ўйиндан буён бирорта ҳам очко ёздириб қўймади. У бунгача Франция (0:1), Хорватия (3:2) ва Озарбайжон (1:0) терма жамоаларига қарши ўйинда ҳам ҳеч нарса қила олмаган эди. Аммо Роналду ушбу ўйинларнинг барчасида майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.
Криштиану охирги марта 2020 йилнинг 11 ноябрь куни Андорра (7:0) терма жамоасига қарши ўйинда 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.
Фикрлар