Роналду А Серияда яна бир рекорд ўрнатди
Ads

Хабарингиз бор “Ювентус” кеча А Сериянинг 18-турида сафарда “Аталанта” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу куни Криштиану Роналду 78-дақиқада гол уриб туринликларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Эътиборлиси, 33 ёшли португалиялик футболчи шу тариқа А Сериядаги дебют мавсумидаёқ қаторасига 7та сафар ўйинида гол уришга эришган илк футболчига айланди.

У жорий мавсум “Аталанта”дан ташқари шунингдек сафарда "Фрозиноне", "Удинезе", "Эмполи", "Милан", "Фиорентина" ва "Торино" клублари дарвозасини ҳам ишғол этишга эришган эди.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.