Роналду англиялик юлдузни қувяпти
Ўзаро рақобат қизияпти
Саудия Арабистони чемпионатида ҳозирча фақат битта футболчи Криштиану Роналдудан кўпроқ гол урган.
«Ан-Наср» ҳужумчиси бугун «Ал-Аҳли»га қарши ўйинда ҳисобни очди ва фаолиятидаги 986-голини нишонлади. Гарчи жамоаси 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса-да, 41 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсумда 11 учрашувда голлари сонини 8 та етказиб олди. Криштиану бу кўрсаткич билан Тижани Рейндерс билан биргаликда лиганинг тўпурарлар рўйхатида иккинчи поғонани бўлишиб турибди.
Ҳозирча эса мусобақадаги тўпурарлик пойгасига "Ан-Наср" дарвозасини ишғол қилган «Ал-Аҳли» форварди Айвен Тоуни бошчилик қилмоқда. Англиялик футболчи 10 ўйинда 12 та гол урган, бугунги баҳсда эса у бир голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)