Роналду бўлмаса "Реал"да пенальтини ким тепади?

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серхио Рамос Испания Ла лигаси 16-тур қолдирилган баҳси доирасида “Леганес”га қарши баҳсда пенальти тепишни ўз зиммасига олганига муносабат билдирди.

“Криштиану ўйнамаса, пеналтини мен тепаман ёки Гарет амалга оширади. Бизда бу борада рақиблик йўқ.

Биз Ла лигада орадаги фарқни имкон қадар қисқартиришга ҳаракат қиламиз. Жамоа қийин вазиятларда ҳам чиқиб кета олди. Футбол йилдан йилга ўзгариб бормоқда, у ривожланмоқда. Биз эса ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормасликка ва гол киритиш устида кўпроқ ишлашимиз керак”, – деб айтиб ўтди Рамос.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!